Ўзбекистон чарм хом ашёси ва унинг ярим тайёр маҳсулотлари, ипак хом ашёси, пахта ип-калаваси ва трикотаж матоларини экспорт қилишга божхона божларини киритди

2025 йил 14 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти ПФ-47- сонли «Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни қабул қилди, деб хабар беради Божхона қўмитаси.
Ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарга экспорт божлари киритилади ва уларнинг ставкаси белгилаб қўйилади.
1. Экспорт божхона божлари чарм хом ашёси ва унинг ярим тайёр маҳсулотлари, ипак хом ашёси, пахта ип-калаваси ва трикотаж матоларига қўлланилади. Аввалги соҳа уюшмаларининг йиғимлари бекор қилинади.
2. Гўшт маҳсулотлари, бўғдой, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хом ашёси, ПЭТ чиқиндилари, рангли металл лом ва чиқиндилари экспортига божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилади. Энди Президент ёки Ҳукуматнинг алоҳида рухсатномаси талаб қилинмайди — фақат божхона божини тўлаш кифоя.
3. Стратегик хом ашёлар учун божхона божлари киритилади: табиий газ, пахта толаси, пахта линти, минерал ўғитлар, полиэтилен, полипропилен, полистирол, полиэтилентерефталат (ПЭТФ), ПВХ ва мис хом ашёси. Бу мамлакат ичкарисида қайта ишлаш саноатини ривожлантиришга қаратилган.
Ислоҳотларнинг асосий мақсадлари:
- Экспорт тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш.
- Қиймат қўшилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш.
- Қайта ишлаш саноатига инвестициялар жалб қилиш.
