"ShoesStarAsia" кўргазмасида Ўзбекистон чарм саноати компаниялари "Риекер" билан инвестицион ҳамкорлик бўйича келишувга эришди

Олматада (Қозоғистон) бўлиб ўтган халқаро "ShoesStarAsiа" кўргазмасида "Ўзчармсаноат" уюшмасининг аъзолари чарм ишлаб чиқариш соҳасидаги энг янги маҳсулотлар, илғор технологиялар ва инновацион ечимларни тақдим этишди.
ShoesStarAsiа кўргазмаси доирасида Ўзбекистоннинг "Бене Бест" компанияси Қозоғистоннинг "Сафи" ва Германиянинг машҳур поябзал бренди "Риекер" билан инвестицион ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказди. Бу Ўзбекистоннинг чарм саноати экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва жаҳон бозорларига интеграциялашишда муҳим қадам бўлди.
Шунингдек, "Безоне Леатҳер Products" компанияси "Нордман" поябзал ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришди.
Бундай бизнес учрашувлар Ўзбекистон чарм саноатининг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини тасдиқлайди ва соҳани замонавий технологиялар билан янгилаш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш учун янги истиқболларни очади.
