Ўзбекистон чарм саноати қайси дунё брендлари билан ҳамкорлик қилмоқда?

Ўзбекистон чарм саноати сўнгги йилларда барқарор ривожланиб, халқаро бозорда ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. Шанхайда ўтаётган Алл Чина Леатҳер Эхҳибитион – ACLE 2025 халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон делегацияси дунёга машҳур компаниялар билан истиқболли келишувларга эришди.
Бу ҳамкорликлар экспорт ҳажмининг ортишига, янг иш ўринларининг яратилишига ва чарм саноатининг стратегик тармоққа айланишига хизмат қилмоқда.
🌍 Кимлар Ўзбекистон чармига қизиқмоқда?
Др. Конг (Гонконг) – Осиёдаги етакчи болалар пойабзали ишлаб чиқарувчиси энди маҳсулотлари учун чармни Ўзбекистондан харид қилади.
Зҳенчанг Пие Лтд. (Хитой) – эркаклар пойабзали учун “Ҳамкор Нур Савдо” билан ҳамкорлик қилади.
Теса Дери (Туркия) ва Goodwill Срл (Италия) – чарм ва желатин маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб борди.
Риекер (Германия) – машҳур пойабзал бренди Ўзбекистон маҳсулотларини таъминот занжирига қўшмоқчи.
Тата Интернатионал – дунё брендлари (Зара, Ҳ&М, Армани) билан ишловчи йирик компания ўзбек чармига қизиқмоқда.
КФ Эхпортс – ўзбек чарм маҳсулотларини импорт қилишга тайёрлигини билдирди.
Дунё брендлари билан йўлга қўйилган бу ҳамкорликлар Ўзбекистон чарм маҳсулотларининг глобал бозорларга чиқишини таъминлайди. Шу билан бирга, миллий маҳсулотларимиз жаҳон сифат меъёрларига мос эканини кўрсатади ва халқаро нуфузимизни оширади.
