Дунёда

Ўзбекистон чарм саноати Россияда янги ҳамкорликларга эришмоқда

Ўзбекистон чарм саноати Россияда янги ҳамкорликларга эришмоқда

Жорий йилнинг 11–14 ноябрь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида ўтаётган БИОТ 2025 – меҳнат хавфсизлиги ва енгил саноат маҳсулотларига бағишланган халқаро кўргазмада Ўзбекистон чарм саноати корхоналари янги ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатмоқда. Тадбир экспортни кенгайтириш ва халқаро бозорлар билан ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим платформа ҳисобланади.

Жиззахдаги РУС-САЛ корхонаси Россиядаги ТИГЕРС компанияси билан жундан тайёрланган мато экспортини музокара қилмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг жун маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиради.

Андижондаги Clasica Шоэс Интернатионал эса Беларуснинг МЕГАТОП бренди билан махсус пойабзалларни экспорт қилиш бўйича келишувга эришди.

БИОТ 2025 Ўзбекистон компаниялари учун янги бозорлар билан алоқалар ўрнатиш ва экспорт салоҳиятини ошириш имконини беради.

Батафсил ўқиш Сўғд вилоятида енгил саноат ривожланмоқда