Қозоғистон

Қозоғистоннинг енгил саноати: Ривожланиш имкониятлари борми?

Қозоғистоннинг енгил саноати: Ривожланиш имкониятлари борми?

Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг тез ва муваффақиятли ривожланаётган давлатлардан бири ҳисобланади. Бироқ мамлакат иқтисодиётининг барча соҳалари бу ривожланиш суръатига мос эмас. Масалан, енгил саноат соҳаси мамлакат ялпи ички маҳсулотининг атиги 0,09 фоизини ташкил этади. Шунга қарамай, 2024 йилда ушбу соҳанинг бозор ҳажми 4 миллиард 271 миллион долларни ташкил қилди, бу эса 2020 йилдаги 1 миллиард 916 миллион долларга нисбатан 2,2 баробар кўпдир.

Казинформ агентлигининг таҳлилий маълумотларига кўра, Қозоғистонда енгил саноат соҳасида 1411 та корхона фаолият юритади, шундан 803 таси тикиш, 481 таси тўқимачилик ва 122 таси чарм маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2024 йилда ички бозордаги талабнинг фақат 5,5 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қондирилган. Шу билан бирга, енгил саноат маҳсулотлари экспорти 2024 йилда 218 миллион долларга етган бўлиб, бу 2020 йилдаги 60,3 миллион долларга нисбатан 3,6 баробар ўсганини кўрсатади. Экспорт асосан кийим-кечак маҳсулотларида 2 фоиз, тўқимачиликда 26 фоиз ва чарм ҳамда шу турдаги маҳсулотларда 31 фоизга ўсган. Қозоғистон ўз енгил саноат маҳсулотларини асосан Россия (67,2%), Туркия (5,2%) ва Қирғизистон (5,1%) каби давлатларга экспорт қилмоқда. Ушбу соҳада жами 28 минг киши иш билан таъминланган.

Тўлиқ шарҳ билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Батафсил ўқиш Тошкент вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этилиши режалаштирилмоқда