Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари энди Цзиньцзянда офис майдонига эга

Цзиньцзяндаги халқаро кўргазма давомида Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларига расмий равишда офис майдони топширилди. Бу ерда компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш этиш, ҳамкорлар билан бевосита мулоқот қилиш ва Хитойда бизнес олиб бориш имкониятига эга бўлади.
Цзиньцзяндаги халқаро кўргазма поябзал, спорт поябзали, чарм маҳсулотлари ва ускуналарга бағишланган. Унда "Ўзчармсаноат" уюшмаси ва унга аъзо 20 дан ортиқ корхоналар иштирок этди.
Хитой ва Покистон компанияларининг "Маде ин Узбекистан" маҳсулотларига бўлган қизиқиши, бу бозорнинг минтақавий логистика, сифат ва ишончли ҳамкорлик нуқтаи назаридан жозибадор эканлигини кўрсатмоқда.
Ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун топширилган офисда шунингдек, маслаҳат хизматлари, малака ошириш курслари ва экспорт масалалари бўйича амалий ёрдам кўрсатувчи мутахассислар билан учрашувлар ўтказилади.
