Ўзбекистон жинси маҳсулотлари Фашион Стйле Руссиада алоҳида эътиборни тортди

Фашион Стйле Руссиа кўргазмаси, Гостинй Двор Эхҳибитион Complexда ўтказиладиган йирик мода майдончаси бўлиб, унда “Маде ин Узбекистан” стенди сотувчилар, брендлар ва ишлаб чиқарувчиларни фаол жалб қилди.
Сизга ушбу нуфузли тадбир доирасида Ўзбекистоннинг етакчи жинси маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси СЛБ Деним раҳбари Мадина Муратова билан эксклюзив интервьюни тақдим этамиз.
— Ушбу тадбирда иштирок этишдан асосий мақсадларингиз қандай эди?
— Москва шаҳрида бундай йирик кўргазмада иштирок этиш биз учун биринчи тажриба бўлди. Бизнинг асосий мақсадимиз – экспорт имкониятларини кенгайтириш, янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Россия бозорининг сўнгги тенденциялари билан танишиш. Шунингдек, биз Ўзбекистон жинси брендининг халқаро миқёсдаги мавқеини мустаҳкамлашга интилаяпмиз.
— Маҳсулотларингизга бўлган қизиқиш қанчалик катта бўлди? Қандай натижаларга эришдингиз?
— Маҳсулотларимизга бўлган қизиқиш жуда юқори бўлди. Кўргазма меҳмонлари ва харидорлари жинсиларимиз сифати ва дизайнини юқори баҳолашди, бу эса келажакда ҳамкорлик имкониятларининг кенгайишига ишора қилади.
— Қайси давлатлар ёки компаниялар маҳсулотларингизга катта қизиқиш билдиришди?
— Асосий қизиқиш Россия компаниялари томонидан бўлди. Бу кутилган натижа, чунки Россия бозори бизнинг асосий экспорт йўналишимиз ҳисобланади. Шунингдек, Беларусь ва Қозоғистон билан ҳам фаол ҳамкорлик олиб бораяпмиз.
— Ўзбекистон стенди кўргазмада қандай ажралиб турди?
— Ўзбек делегацияси самимияти ва фаол иштирок билан ажралиб турди. Биз Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг кучли салоҳиятини намойиш қилишга ҳаракат қилдик, ва ташриф буюрувчиларнинг фикр-мулоҳазаларига қараганда, бунга эришдик.
— СЛБ Деним компанияси ҳақида қисқача маълумот берсангиз?
— СЛБ Деним 2018 йилдан бери жинси маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компаниямизда 150 нафар ходим ишлайди, ва биз барча маҳсулотларимизни экспорт қиламиз.
— Компаниянгиз келажакда қандай режаларини амалга оширмоқчи?
— Биз ассортиментни янада кенгайтириш, маҳсулот сифатига эътиборни ошириш ва халқаро бозорда ўз мавқеимизни янада мустаҳкамлаш устида доимий иш олиб борамиз.
