Дунёда

Ўзбекистон мебель ишлаб чиқарувчилари “УМИДС 2026” кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон мебель ишлаб чиқарувчилари “UMIDS 2026” кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 7-10 апрель кунлари Россиянинг Краснодар шаҳрида мебель соҳаси бўйича “УМИДС 2026” кўргазмаси ўтказилмоқда. Унга Россия ва бошқа давлатлардан юзлаб ишлаб чиқарувчилар, дистрибьюторлар ва харидорлар иштирок этиб, янги маҳсулотлар ва дизайн ечимларини намойиш қилмоқда.

Ўзбекистон ҳам ушбу кўргазмада фаол қатнашмоқда: 7 та экспортчи тадбиркор “Маде ин Узбекистан” махсус стенди, 106 кв.м майдонда ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда. Улар халқаро харидорлар билан экспорт шартномалари бўйича музокаралар олиб бориб, янги бозорлар очиш бўйича фойдали келишувларга эришмоқда.

Бу эса ўзбек мебель ишлаб чиқарувчиларининг халқаро майдонда ўсиб бораётганини ва маҳсулотларининг сифатли, рақобатбардош эканини яна бир бор кўрсатмоқда.

Батафсил ўқиш “Зилантех” кенгаймоқда: янги кластер ташкил этилади