Ўзбекистон

“Зилантех” кенгаймоқда: янги кластер ташкил этилади

“Zilantex” кенгаймоқда: янги кластер ташкил этилади

Сурхондарё вилоятида саноатни ривожлантириш йўлида яна бир муҳим қадам ташланмоқда.

Хорижий инвестор иштирокида янги пахта-тўқимачилик лойиҳаси амалга оширилмоқда. Туркиялик тадбиркор томонидан ташкил этилган “Зилантех” корхонаси янада кенгайтирилиб, кластер тизими асосида фаолият юритади. Энди бу корхона пахта етиштиришдан тортиб, уни тайёр маҳсулотгача қайта ишлашни қамраб олади, яъни барча жараёнлар бир жойда йўлга қўйилади.

Режага кўра, 12,7 минг гектарда пахта экилиб, 35–40 минг тонна ҳосил олинади. Шунингдек, корхонани барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қуёш электр станцияси ҳам қурилади.

Мазкур лойиҳа ҳудудда янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Янги ихтиро: ҳароратни ўзи бошқарадиган кийим