Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий маҳсулотлари АҚШнинг йирик онлайн бозорларига чиқмоқда

Ўзбекистон миллий маҳсулотлари АҚШнинг йирик онлайн бозорларига чиқмоқда

Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган Texworld NYC, Аппарел Sourcing УСА ва Ҳоме Техтилес Sourcing Эхпо каби халқаро кўргазмаларда “Маде ин Узбекистан” бренди остида 25 та маҳаллий тўқимачилик корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Ўзбекистон халқаро бозорларда миллий маҳсулотларини тарғиб этиш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт географиясини кенгайтириш йўлида изчил ишлар олиб бормоқда. Жорий йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги делегацияси АҚШга хизмат сафари билан ташриф буюрди.

Кўргазмалар доирасида делегация дунёга машҳур Бунзл plc, Леви Страусс & Co., ПВҲ Corp., Macy’s, Тапестрй Inc. каби етакчи компаниялар, шунингдек American Аппарел & Footwear Association (ААФА) ва Унитед Статес Фашион Индустрй Association (УСФИА) каби соҳавий уюшмалар билан музокаралар ўтказди. Учрашувларда ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг АҚШ бозорига чиқиш имкониятлари, сорсинг орқали буюртмалар жойлаштириш механизмлари ва истиқболли экспорт йўналишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, делегация АҚШ Савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва АҚШ Пахта уюшмаси билан учрашувлар ўтказиб, икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, “Маде фром У.С. Cotton” ташаббусини амалга ошириш ва Амазон, Walmart, Whole Фоодс Маркет, Тҳе Ҳоме Депот каби йирик онлайн ва чакана савдо тармоқларига чиқиш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.

АҚШ Савдо вазирлиги қошидаги Савдо ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) билан ҳамкорликда ўзбек корхоналари учун маҳсулотларни Америка стандартларига мувофиқ сертификатлаш ва сифатли қўлланмага асосланган упаковкалаш бўйича вебинар ва семинарлар ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Мазкур ташриф Ўзбекистон маҳсулотларининг халқаро бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш ва АҚШ билан савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Покистон билан чарм соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда