Ўзбекистон

Ўзбекистон — Осиёнинг янги тўқимачилик маркази сифатида эътироф этилди

Ўзбекистон — Осиёнинг янги тўқимачилик маркази сифатида эътироф этилди

Халқаро экспертлар ва соҳа нашрлари тобора кўпроқ Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг кейинги йирик тўқимачилик гиганти сифатида тилга олмоқда. Мамлакат қисқа вақт ичида хомашё экспортидан — юқори қўшимча қийматга эга интеграциялашган ишлаб чиқариш экотизимини яратиш босқичига қадам қўйди.

Рақамлар буни яққол кўрсатмоқда:

- 2 миллиард доллардан ортиқ рекорд сармоя замонавий ишлаб чиқариш қувватларига йўналтирилган.

- Барқарор ривожланиш тамойилларига мувофиқлик: Беттер Cotton маълумотларига кўра, мамлакатдаги пахтанинг 90 фоизи “яшил” стандартлар асосида етиштирилади.

- Тўқимачилик экспорти ҳажми $3,2 миллиардга етди, 2026 йилгача бу кўрсаткич $4 миллиардга чиқиши кутилмоқда. Экспортнинг ярмидан кўпи трикотаж, уй тўқимачилиги ва тайёр кийимларга тўғри келади.

-1 500 дан ортиқ тўлиқ циклли корхона фаолият юритмоқда — ип етиштиришдан тортиб тайёр кийим ишлаб чиқаришгача.

Бу ҳақда Техтиле Тодай, TexTalks ва Жаҳон банки таҳлилчилари ёзишган.

Ўзбекистон бугун жаҳон тўқимачилик харитасида ўзини ишончли ва истиқболли ҳамкор сифатида намоён қилмоқда.
🧵 Бизнинг ўсишимизни кузатиб боринг!

Батафсил ўқиш ''Тожикистон–2025” халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳасидаги ютуқлари намойиш этилмоқда