''Тожикистон–2025” халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳасидаги ютуқлари намойиш этилмоқда

13–15 ноябрь кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган “Тожикистон–2025” халқаро кўргазмаси Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини ягона иқтисодий ҳамкорлик майдонида бирлаштирмоқда.
Кўргазмада Ўзбекистон, Беларусь, Эрон, Ҳиндистон, Покистон ва Саудия Арабистони компаниялари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Ҳар бир давлат ўзининг етакчи соҳасини тақдим этмоқда:
Ўзбекистон – миллий тўқимачилик маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат ассортименти,
Эрон – юқори сифатли қурилиш материаллари,
Беларусь – замонавий электробуслар ва транспорт технологиялари билан.
Мазкур ярмарка нафақат маҳсулотлар тақдимоти, балки янги бизнес алоқалари, инвестиция лойиҳалари ва савдо-саноат ҳамкорлигини ривожлантириш учун кенг платформа сифатида эътироф этилмоқда.
