Ўзбекистон

Ўзбекистон–Покистон: Қўшма чарм корхонаси ташкил этиш юзасидан музокаралар

Ўзбекистон–Покистон: Қўшма чарм корхонаси ташкил этиш юзасидан музокаралар

Покистон компанияси Alliance Плус Co. билан Ўзбекистонда қўшма чарм корхонаси ташкил этиш, замонавий технологиялар трансфери, маҳаллий кадрларни тайёрлаш ва экологик жиҳатдан тоза ишлаб чиқариш усулларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу муҳокамалар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Акобир Тўхтаев раҳбарлигидаги делегация Покистонга амалий ташрифи давомида Карачи шаҳридаги Alliance Плус Co. компанияси билан учрашувда бўлиб ўтди. Alliance Плус Co. Ўзбекистон бозоридаги салоҳиятга катта қизиқиш билдирмоқда.

Alliance Плус Co. учта замонавий чарм заводига эга бўлиб, йилига 10 миллион бош ҳайвон терисини қайта ишлаш қувватига эга. Маҳсулотлар асосан Европа ва Осиё бозорларига йўналтирилган.

Ушбу ташриф икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишга муҳим таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Нике Амазон-га қайтиб, нархларни оширади: Инқирозни бартараф этиш стратегияси