ЎзбекистонҚозоғистон

Ўзбекистон–Қозоғистон ҳамкорлигида 100 гектарлик "Халқаро саноат маркази" қурилмоқда

Ўзбекистон–Қозоғистон ҳамкорлигида 100 гектарлик "Халқаро саноат маркази" қурилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида, “Гулистон” (Ўзбекистон) ва “Атамекен” (Қозоғистон) назорат-ўтказиш пунктлари яқинида, ҳар бир давлат ҳудудидан 50 гектардан жами 100 гектар майдонда “Марказий Осиё” Халқаро саноат кооперацияси маркази (ХСКМ) ташкил этилмоқда. Унинг расмий очилиши 2027 йилнинг биринчи ярмига режалаштирилган.

Мазкур марказ тўқимачилик ва тикув саноати, машинасозлик, фармацевтика, электр техникаси ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик ва ривожланиш учун платформага айланади.

Мисол тариқасида, Глобал Техтиле компанияси тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

2025 йил 13 июнь куни Ўзбекистон (Лазиз Қудратов) ва Қозоғистон (Арман Шаккалиев) савдо ва саноат вазирлари Сирдарё вилоятидаги қурилиш майдонига ташриф буюрди.

Инфратузилма (муҳандислик тармоқлари, йўллар) кўздан кечирилди.

Дастлабки ишлаб чиқаришларни тезлаштирилган тартибда йўлга қўйиш бўйича Ҳамкорлик протоколи имзоланди.

Ушбу лойиҳа икки давлатнинг саноат интеграциясига йўналтирилган муҳим қадам бўлиб, минтақанинг бошқа давлатлари учун ҳам намунага айланиши мумкин.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Озарбайжон тўқимачилик соҳасида 140 миллион долларлик йирик лойиҳани амалга оширмоқда