Ўзбекистон ва Озарбайжон тўқимачилик соҳасида 140 миллион долларлик йирик лойиҳани амалга оширмоқда

Мамлакатлар пахта етиштириш ва тўқимачилик саноати соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириб, 140 миллион доллар қийматдаги қўшма лойиҳа ишга туширилди.
Ушбу ташаббус тўлиқ ишлаб чиқариш циклни яратишга қаратилган — пахта етиштиришдан тортиб тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қадар. Ҳозирда Озарбайжонда 2000 гектар пахта майдони экилган бўлиб, бу майдонни 6000 гектаргача кенгайтириш режалаштирилган. Бу пахта хомашёси ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш ва импортга боғлиқликни камайтиришга имконият беради.
Лойиҳа қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Замонавий пахта қайта ишлаш заводи қурилиши
- Тўқимачилик ва тикув ишлаб чиқаришлари
- Имишли ва Мингачевир ҳудудларида пахта ёғи ишлаб чиқариш заводлари.
Лойиҳанинг ишга туширилиши 1130 кишини иш билан таъминлайди ва бу ўз навбатда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилади. Лойиҳа амалга оширилиши икки мамлакат ўртасидаги саноат ҳамкорлигини мустаҳкамлаб, уларнинг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт салоҳиятини оширади.
Аввалроқ биз Озарбайжоннинг "Азершекер" ва Ўзбекистоннинг "Глобал Техтиле" компаниялари тўқимачилик саноатига катта ҳажмда инвестиция киритиши ҳақида ҳақида маълумот берган эдик.
