Ўзбекистон тадбиркорлари Афғонистон билан бизнес ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Тўқимачилик, қурилиш материаллари, электротехника, озиқ-овқат саноати тадбиркорлари янги шерикчилик алоқаларини ўрнатиш учун Афғонистонда бўлиб турмоқда.
Бу борада, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси бошчилигида 2025 йил 10 май куни 120 нафар тадбиркорлар делегацияси Афғонистонга жўнаб кетди.
Сафарнинг асосий мақсади — Афғонистон бозорини ўрганиш, талаб қилинадиган маҳсулотларни аниқлаш ва икки мамлакат ўртасидаги савдо ва экспорт имкониятларини кенгайтириш.
