Ўзбекистон

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Африкада

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Африкада

"Дунё" АА хабарига кўра, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари учун Африка бозорларига йўл очилмоқда.

Қоҳирада Ўзбекистон дипломатлари Миср–Африка тадбиркорлари уюшмаси ("ЭАБА") раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон ва Африка давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, хусусан тўқимачилик соҳасидаги имкониятлар муҳокама қилинди.

Томонлар шунингдек саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни кўпайтириш ва компаниялар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олди.

"ЭАБА" Африка бозорида фаолият юритувчи йирик компанияларни бирлаштирган уюшма бўлиб, 20 га яқин давлатда ваколатхонаси мавжуд ва 22 та соҳа бўйича қўмиталари бор.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Мўғулистон жунни қайта ишлаш бўйича ҳамкорликни бошлади