Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Мўғулистон жунни қайта ишлаш бўйича ҳамкорликни бошлади

Ўзбекистон ва Мўғулистон жунни қайта ишлаш бўйича ҳамкорликни бошлади

Тошкентда “Ўзчармсаноат” уюшмасида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ва Мўғулистон жунни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Томонлар инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, мутахассислар тайёрлаш ва Мўғулистон жунидан маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

Мўғулистон вакиллари Ўзбекистонда инвесторлар учун яратилган имкониятлар, жумладан хомашё базаси, солиқ ва божхона имтиёзлари билан танишди. Шунингдек, “UzCharmExpo-EurAsia-2025” кўргазмасида иштирок этишини тасдиқлади.

Учрашув якунида “Гоби” ва бошқа халқаро брендлар учун маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🤝 Ушбу келишув икки мамлакат ўртасида жунни қайта ишлаш ва қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишида янги босқични бошлаб беради.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон тўқимачилиги учун - Лондон ва Варшавада 1 минг кв.м.лик савдо уйлари очилиши кутилмоқда