Ўзбекистон

Ўзбекистон ва DoCotton Гроуп: барқарор ривожланишга қаратилган ҳамкорлик

Ўзбекистон ва DoCotton Group: барқарор ривожланишга қаратилган ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Туркиянинг DoCotton Гроуп компанияси ўртасидаги тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда. Томонлар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда пахта етиштиришдан тортиб уни чуқур қайта ишлашгача бўлган жараёнларни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни жорий этиш, экологик тоза ва «яшил» ёндашувларни кенгайтириш, чарм-пойабзал, тикивчилик ва ипакчилик тармоқларини ривожлантириш ҳамда қўшилган қийматни оширишга қаратилган ташаббуслар кўриб чиқилди. Бундан ташқари, углерод бирликларини шакллантириш ва уларни бозорга чиқариш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олди.

Учрашув якунида томонлар узоқ муддатли стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувга эришди.

Бу ҳамкорлик тўқимачилик саноатини барқарор ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда икки томонлама иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш «Ташкент Фашион & Техтиле Эхпо 2026» кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди