Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Германия ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилди. 25 ноябрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Акрам Алиев Германиянинг Техтима компанияси раҳбари Хартмут Герлоф билан учрашди.

Томонлар 2024 йилда савдо ҳажми $1,2 млрддан ошганини, тўқимачилик эса асосий ҳамкорлик йўналишларидан бири бўлиб қолаётганини таъкидладилар. Учрашувда тўқимачилик соҳасини модернизация қилиш, янги технологиялар жорий этиш ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Техтима вакиллари Ўзбекистондаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, экспортни оширишга қаратилган лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. Томонлар келгусида қўшма лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Батафсил ўқиш Қирғизистонда 300 млн сомлик ковролин ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди