Қирғизистонда 300 млн сомлик ковролин ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди

Қирғизистон Республикасининг Бишкек эркин иқтисодий зонасида “Орион Грант” МЧЖ томонидан инвестиция лойиҳаси доирасида тўрта турдаги ковролин маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Лойиҳа қиймати қарийб 300 млн сомни (3,4 млн АҚШ долларини) ташкил этиб, унинг 1 млн доллари Қирғизистон–Озарбайжон Тараққиёт фонди томонидан молиялаштирилган.
Корхона 3 962 м² майдонга эга бўлиб, ишлаб чиқариш қуввати ойига 100 минг м² дан ортиқ тайёр маҳсулотни ташкил этади. Дастлабки босқичда маҳсулотлари Марказий Осиё ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари бозорларига экспорт қилиниши мўлжалланган. Ҳозирда корхонада 30 та янги иш ўрни яратилди. Ушбу лойиҳа маҳаллий саноатни замонавий стандартларга мувофиқ ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
