ДунёдаЎзбекистон

Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар изчил ривожланиб бораётган бир пайтда, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида навбатдаги амалӣ мулоқот ташкил этилди. “Дунё” АА хабарига кўра, Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон тўқимачилик соҳаси вакиллари ва Германиянинг йирик улгуржи компаниялари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг Европа бозорига чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тадбирда “ Париса Ҳоме”, “Идеал” ва “Асакатекстил” компаниялари маҳсулотларини намойиш этди. Германия томони уларнинг сифат ва рақобатбардошлигини эътироф этиб, узоқ муддатли ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида томонлар келгусида аниқ тижорат таклифлари устида ишлаш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувга эришди. Бу мулоқот Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг Европа бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш ФАРҒОНАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН МАҲСУЛОТЛАР ЭНДИ МАЛАЙЗИЯДА