Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хитой чарм-пойабзал саноати соҳасида янги лойиҳани амалга оширмоқда

Ўзбекистон ва Хитой чарм-пойабзал саноати соҳасида янги лойиҳани амалга оширмоқда

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги чарм-пойабзал саноати йўналишидаги ҳамкорлик изчил равишда кенгайиб бормоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нодиржон Холмуродов бошчилигидаги делегация Ҳебеи Бохинг Интеллигент Co. ЛТД компанияси билан махсус пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича самарали музокаралар олиб борди.

Ҳебеи Бохинг Интеллигент Co. ЛТД келгусида Ўзбекистонда қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган янги саноат лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳа нафақат янги иш ўринларини яратади, балки экспорт салоҳиятини ошириб, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиради.

Тайёр маҳсулотлар асосан Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари бозорларига экспорт қилиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон ҳукумати хорижий инвесторларга солиқ ва божхона имтиёзлари, инфратузилмавий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, эркин иқтисодий зоналар имкониятларини тақдим этмоқда, бу эса ҳамкорликнинг янада ривожланишига хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш Қашқадарёда $23 млнлик  фабрика ишга тушди