Ўзбекистон ва Хитой тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари тўқимачилик ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида учрашув ўтказдилар.
Учрашув Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтди. Унда Хитойнинг Шандун провинцияси, Циндао шаҳри тадбиркор аёллар делегацияси иштирок этди. Томонлар қишлоқ хўжалиги ва текстиль соҳасида ҳамкорлик, маҳсулотларни экспорт қилиш, логистика ва сертификатлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олдилар.
