Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

«Дунё» АА нинг маълум қилишича, мамлакатимиз элчихонаси вакиллари Мисрнинг етакчи тўқимачилик компаниялари билан онлайн форматда самарали музокаралар ўтказиб, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Мулоқот чоғида “Бахт Техтиле” ва “Эгйпт Cotton” компаниялари раҳбарлари Ўзбекистон пахтаси, юқори сифатли ип-калава ҳамда тайёр маҳсулотларига катта қизиқиш билдирдилар. Улар маҳсулотларимиз халқаро талабларга тўлиқ жавоб беришини таъкидлаб, ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

“Эгйпт Cotton” компанияси раҳбари Самех Муҳаммаднинг сўзларига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари нафақат сифатли, балки экологик жиҳатдан ҳам тоза бўлиб, Миср бозорида рақобатбардошликка эга.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро савдо алоқаларини кучайтириш, экспорт ҳажмини ошириш ва ҳамкорликни босқичма-босқич ривожлантиришга келишиб олдилар.

Батафсил ўқиш РЕДТАГ бренди Узум Маркет да чегирмалар билан