Дунёда

Сиз бактериялар кийим-кечакни бўяши мумкинлигини билармидингиз?

Сиз бактериялар кийим-кечакни бўяши мумкинлигини билaрмидингиз?

Буюк Британиялик Colorifix стартапи асосчилари (Дезеен Award 2023 номинанти) Орр Яркони ва Жим Аджиока тўқимачилик бўёқларидан келиб чиқадиган сув ифлосланиши муаммосини ҳал қиларкан, бактерияларнинг ғайриоддий хусусиятларини аниқлашди.

Олимлар керакли рангни табиатдан (ўсимликлар, ҳайвонлардан) топиб, унинг ДНК кодини нусхалаб, бактерияларга жойлаштирадилар. Бактериялар табиий пигментларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Улар ўсиш учун биореакторга қўйилиб, кейин оддий мато бўяш машинасига ўтказилади. Бактериялар матога бир хилда тарқалиб, уни бўяйди. Ранг иссиқ ишлов бериш орқали мустаҳкамланади.

Барқарорлик нуқтаи назаридан бу технологияда 80% камроқ кимёвий моддалар, 77% камроқ сув сарфланади ва CO₂ чиқиндилари 31% га камаяди. Ушбу технологияни ҳозирда Ҳ&М ва Воллебак каби йирик компаниялар синаб кўрмоқда.

Бундан ташқари, бошқа ажойиб мисоллар ҳам бор:

Қўзиқорин териси (MycoWorks): Компания қўзиқорин илдизлари (мицелий) дан материал етиштиради. У чармга қараганда мустаҳкамроқ, тўлиқ биологик парчаланадиган ва ҳайвонларни ўлдиришни талаб қилмайди. Hermès сумкалар учун ва Генерал Моторс автомобиль салонларини безаш учун фойдаланади.

Хамиртурушдан ўргимчак ипак (Болт Тҳреадс): Олимлар ўргимчак генини хамиртурушга жойлаштиришди. Хамиртуруш ўргимчак ипак оқсилларини ишлаб чиқаради. Шундан синтетикага экологик тоза муқобил ўта мустаҳкам Microsilk™ ипи яратилади. Ушбу ип билан Адидас ва Лулулемон ишлайди.

Қўзиқорин асосидаги қурилиш материаллари (Биоҳм): Лондонлик стартап қўзиқорин ёрдамида мебель, изоляция панеллари ва ҳатто плиткалар ишлаб чиқаради. Қўзиқорин чиқиндилар (масалан, пластик ёки қаҳва қолдиқлари) билан озиқланиб, уларни фойдали материалга айлантиради.

Қизиқарли факт: Ҳатто жинси шимлар учун анъанавий индиго бўёқ бактериялар ёрдамида олинарди! Улар ўсимлик барглари бўлган идишда керакли кимёвий реакцияни яратган.

Сиз бактериялар, қўзиқоринлар ёки хамиртурушдан ишлаб чиқарилган шундай маҳсулотларни сотиб олармидингиз? Фикрингизни қолдиринг!

Батафсил ўқиш Фарғонада 32 млрд сўмлик “Мебелчилар” саноат кластери барпо этилмоқда