Ўзбекистон ва Словакия: Тўқимачилик янги иқтисодий мулоқотнинг йўналиши сифатида

2025 йил 9 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо ўртасида ўтказилган музокаралар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди.
Давлат раҳбарлари иқтисодий ҳамкорлик масалаларига, хусусан, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва Ўзбекистон маҳсулотларини, айниқса устувор тармоқларда – тўқимачилик ва енгил саноат соҳаларида – экспорт қилишни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар.
Сўнгги йилларда эпизодик тарзда амалга оширилган тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 2024 йилда сезиларли ўсиш қайд этди ва 2,35 миллион АҚШ долларидан ошиб кетди. Асосий экспорт позициялар қуйидагилардан иборат:
Калава ип — 1,86 млн доллар
Газлама — 387,4 минг доллар
Тайёр трикотаж кийимлар — 85,34 минг доллар
Трикотаж мато — 31,79 минг доллар
Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг Европадаги бозорлар учун сифатли хомашё ва тайёр маҳсулотлар етказиб беришда Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкор сифатида мавқеи мустаҳкамланаётганини ва ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
