Ўзбекистонда "АРТМЕН" маҳаллий компанияси йирик лойиҳани амалга оширмоқда

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида "АРТМЕН" компаниясининг уй тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 151 млн долларлик лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳага 151 миллион доллар сармоя жалб қилиниб, компания йиллик 62 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқаришни, асосан, экспортга йўналтиришни мақсад қилган.
Аҳамиятли томони, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззаков таъкидлагандек, лойиҳа ишга туширилганда 2 минг маҳаллий аҳоли иш билан таъминланади ва туманнинг саноат салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшади.
"Арт Софт Ҳолдинг" компаниялар гуруҳига кирувчи "АРТМЕН" компанияси турли тўқимачимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариб, маҳсулотларини нафақат ички бозорга, балки халқаро бозорга ҳам экспорт қилади.
