Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатида инвестиция режаси ва экспортни ошириш стратегиялари

Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатида инвестиция режаси ва экспортни ошириш стратегиялари

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида, етарли шароитлар бўлишига қарамай, тўқимачилик саноатидаги инвестиция режалари 17 миллион долларга кам бажарилгани ва бу соҳада имкониятлар тўлиқ ишлатилмаётгани таъкидланди. Экспортни 2-3 баробар ошириб, $30 милрдга етказиш зарурлиги билдирилди.

Экспортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида $100 млн ажратилган факторинг ташкилоти очилади ва халқаро сертификатларга мослашиш харажатларининг $20 минггача қисми қоплаб берилади. Пахта етиштириш ва қайта ишлашда янги бозорларга йўналтирилган механизмлар жорий этилади, фермерларга биржа орқали фьючерс шартномалари тузиш имконияти берилади.

Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10%и миқдорида субсидия берилади.

Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4%и қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10%дан 6%га тушади.

Мутасаддиларга ҳар бир тармоқнинг ташқи бозорлардаги имкониятини таҳлил қилиб, уч йиллик экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.

#Ўзбекистон #текстиль #инвестициялар #имкониятлар

Батафсил ўқиш Тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари учун муваффақиятли тарғибот воситалари