Ўзбекистон

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Хитойда рақамли тўқимачилик тажрибасини ўрганмоқда

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Хитойда рақамли тўқимачилик тажрибасини ўрганмоқда

Бугунги кунда тўқимачилик саноатида рақамли технологиялар ва автоматлаштиришни жорий этиш дунё бозорида рақобатбардошликни таъминловчи муҳим омиллардан бирига айланмоқда.

Шу мақсадда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси делегацияси Хитойнинг Ҳуанси Интеллигент Течнологй компанияси билан ҳамкорликда мамлакатнинг етакчи тўқимачилик корхоналарида рақамлаштириш ва автоматлаштириш жараёнларини ўрганди. Учрашув давомида замонавий технологияларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсири таҳлил қилиниб, уларни Ўзбекистон корхоналарида қўллаш имкониятлари муҳокама этилди.

Томонлар саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда технологик ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича ўзаро қизиқиш билдирдилар.

Бу каби тажриба алмашинувлар Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг замонавий босқичга чиқишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил ўқиш УЗТЕХ ГРОУП: Наманганда жинси мато ишлаб чиқарувчи янги корхонани ишга туширди