Ўзбекистон

“Парвоз плюс файз барака” янги тикувчилик корхонасини ишга туширди

“Parvoz plyus fayz baraka” янги тикувчилик корхонасини ишга туширди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида янги имконият эшиклари очилди — “Парвоз плюс файз барака” МЧЖ томонидан замонавий тикувчилик корхонаси ишга туширилиб, 120 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланди.

Цех замонавий тикув машиналари ва зарур ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда кийим-кечак ҳамда меҳнат кийимлари буюртма асосида тикилиб, мижозларга етказиб берилмоқда. Яқин вақтларда корхона трикотаж маҳсулотларини экспорт қилишни ҳам режалаштирмоқда.

Шунингдек, корхона туман касб-ҳунар политехникуми билан ҳамкорликда дуал таълим тизимини йўлга қўйди. Бу орқали 41 нафар ўқувчи қиз амалиёт ўташ билан бирга расмий иш ҳақи олиш имконига эга бўлди.

Батафсил ўқиш РИГА ФАШИОН WEEK – 2025: Ўзбекистонлик дизайнерлар Рига подиумида