Пиар бюджетидан келиб чиққан ҳолда, Тему келгуси ҳафта солиқни тўлайди

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси хабарига кўра, Хитойнинг Тему маркетплейс платформасини блокировкадан чиқариш учун 46 миллиард сўм солиқ тўлаш зарур.
Солиқ қўмитаси барча электрон тижорат иштирокчиларига солиқ мажбуриятларини бажариш учун огоҳлантирувчи хатлар юборган. Шунингдек, Тему ҳам солиқ қарзини тўлаш керак бўлиб, унинг миқдори 46 миллиард сўмни (3,55 миллион доллардан ортиқ) ташкил этади. Агар Тему солиқни тўлаб қўйса, унинг фаолияти қонунийлаштирилади.
2024 йил охирида Ўзбекистонда янги электрон тижорат қоидалари жорий этилди, бу қоидаларга кўра, халқаро платформалар юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиши керак эди. Тему буни амалга оширмади, натижада блокировкага туширилганди. Яқинда Тему юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди, аммо солиқ тўламаганлиги сабабли блокировка давом этмоқда.
