Ўзбекистон

Покистоннинг йирик компанияси Наманганда тўқимачилик кластери барпо этмоқда

Покистоннинг йирик компанияси Наманганда тўқимачилик кластери барпо этмоқда

«Дунё» АА маълум қилишича, Покистоннинг йирик «Диамонд Гроуп оф Индустриес» компанияси Наманган вилоятида замонавий тўқимачилик кластери барпо этишни режалаштирмоқда. Шу мақсадда компания директори Ўзбекистонга ташриф буюриб, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Лойиҳа пахта толасини чуқур қайта ишлаш, ип-калава, газлама ҳамда тайёр тикив-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қамраб олган тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини яратишга қаратилган. Шунингдек, илғор технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар лойиҳа бўйича техник-иқтисодий жиҳатларни қўшимча ўрганиш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан келишувга эришдилар.

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши Наманган вилоятида саноат салоҳиятини янада юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш ва минтақа экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Тошкентда СИМАЙ замонавий заргарлик дўкони очилди