Ўзбекистон

Тошкентда СИМАЙ замонавий заргарлик дўкони очилди

Тошкентда SIMAY замонавий заргарлик дўкони очилди

Жорий йилнинг 21 июнь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги Чорсу Голд Center савдо мажмуасида СИМАЙ замонавий заргарлик дўконининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, тадбиркорлар ва заргарлик соҳаси вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида меҳмонлар дўконда намойиш этилган заргарлик буюмлари билан танишиб, миллий брендни ривожлантириш ва соҳадаги янги имкониятлар ҳақида фикр алмашдилар.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда заргарлик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар янги лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилишига хизмат қилмоқда. СИМАЙ заргарлик дўконининг очилиши ҳам ана шу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси сифатида баҳоланмоқда.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур дўкон нафақат маҳаллий бозорда сифатли заргарлик буюмларини тақдим этади, балки миллий бренд нуфузини ошириш ва соҳанинг янада ривожланишига ҳам муносиб ҳисса қўшади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон–Туркманистон ишбилармонлар кенгашида муҳим келишувларга эришилди