Покистоннинг "Унион Fabrics" корхонаси Ўзбекистонда тўқимачилик лойиҳасини амалга оширади

Покистоннинг етакчи тўқимачилик корхонаси "Унион Fabrics" Ўзбекистонда қўшма лойиҳани амалга оширишга келишди. Ўзбекистон делегацияси Покистонда бу компаниянинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, уй текстили ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.
Ўзбекистон томони лойиҳани амалга ошириш учун зарур шароитларни, бино ва солиқ имтиёзларини таклиф этди. Музокараларда савдо, логистика, хом ашё таъминоти ва малака ошириш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди. Иккала томон "Унион Fabrics" билан уй текстили бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга келишишди.
#Ўзбекистон #Покистон #ҳамкорлик #текстиль
