Ўзбекистон

Селлерлар ва текстиль байерлари диққатига!

Селлерлар ва текстиль байерлари диққатига!

14-16 май кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро Техтиле Эхпо Узбекистан кўргазмасида Ўзбекистоннинг энг яхши текстиль ишлаб чиқарувчилари ва жаҳоннинг 10 дан ортиқ мамлакати вакиллари иштирок этади. Бу – бозордаги энг кучли ишлаб чиқарувчилар билан танишиш учун ноёб имконият! 

Таниқли эксперт ва текстиль соҳасидаги блогер Эдуардо Педернейра 14-24 январь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакат текстиль саноати ривожланишини ўрганди ва унинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини баҳолади. 

Ташриф давомида у катта фабрикалар ва кичик корхоналарда бўлиб, пахта толаси, мато ва кийим-кечак, жумладан, деним ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Саноат вакиллари билан суҳбатлашиб, ишлаб чиқаришда қўлланилаётган инновацион технологиялар ҳақида маълумот олди ҳамда Ўзбекистон маҳсулотларининг юқори сифатини алоҳида таъкидлади. 

◀️Унинг саёҳати давомидаги асосий воқеалардан бири ITECA Эхҳибитионс компаниясига ташриф бўлди. ITECA Эхҳибитионс – Марказий Осиёдаги энг йирик халқаро кўргазма ташкилотчиси бўлиб, ишлаб чиқарувчилар, инвесторлар ва харидорлар учун ўзаро ҳамкорлик платформасини яратади. Бу Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқаришда муҳим роль ўйнайди.

Батафсил ўқиш Пахта хомашёсининг бошланғич нархи ва биржа савдоларининг тартиби