Ўзбекистон

Президент “Мароқанд сифат” кластерига ташриф буюрди

Президент “Мароқанд сифат” кластерига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Нарпай туманида чиқиндисиз ишлаб чиқариш йўлга қўйилган “Мароқанд сифат” кластери фаолияти билан танишди. Корхона замонавий технологиялар асосида ип-калава ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради, мато қолдиқлари қайта ишланиб, чиқиндисиз ишлаб чиқариш тизими йўлга қўйилган.

Амалга оширилган лойиҳалар натижасида йиллик қувват 5,5 минг тонна ип-калава ва 1 миллион дона тайёр маҳсулотни ташкил этади, бу эса экспорт салоҳиятини кенгайтиради.

Кластер саноат ривожига ҳисса қўшиш билан бирга, аҳолини иш билан таъминламоқда ва қуёш энергияси ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш орқали экологик барқарорликни таъминлайди.

Давлат раҳбари лойиҳанинг аҳамиятини таъкидлаб, бундай ташаббуслар иқтисодиётни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим эканини қайд этди.

Батафсил ўқиш Оқ футболка — гардеробингиздаги асосий иллюзия