Президент тўқимачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича “долзарб юз кунлик”ни эълон қилди

200 дан ортиқ тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, соҳани молиявий соғломлаштириш чоралари тасдиқланди.
Гаровга қўйилган кластерларга аввал фақат асосий қарзни, кейин фоизларни тўлаб, кредит муддатини 5 йилгача узайтиришга рухсат берилди. Бу йилига 800 млрд сўм айланма маблағларни тежаш имконини беради. Муддатидан олдин тўланса, фоизларни ярми тадбиркорга қайтариб берилади. 2022-2023 йиллар ҳосили учун кредитлар бўйича қарздорлик 377 млрд сўмга етган.
Тўқимачилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш
144 та корхонанинг 2,2 миллиард долларлик тижорат кредитлари муддати 7 йилгача узайтирилади. Фермерларга бир тонна пахта учун 1 миллион сўм субсидия, корхоналар ўз маблағлари ҳисобидан харид қилган пахта қийматининг 10 фоизи қоплаб берилади. Бутун тармоқ учун ижтимоий солиқ 1 фоизгача пасайтирилди, ижтимоий реестр талаби олиб ташланди, тўқимачиликнинг сотишдаги улуши 90 фоиздан 70 фоизга туширилди. Тола, ип ва газлама ишлаб чиқарувчилар учун солиқ имтиёзлари режалаштирилган.
