Қирғизистон агро-саноат зонаси ташкил қилмоқда: Маҳаллий хомашёни қайта ишлашга урғу берилади

Sayasat.kg ва бошқа манбалар асосида
Яқинда Қирғизистоннинг Чүй вилоятида муҳим лойиҳа бошлаб юборилди — Исик-Ата туманининг Нурманбет қишлоғида агро-саноат зонаси барпо этилмоқда. Ташаббускор — “Қирғиз Агрохолдинг” АЖ бўлиб, лойиҳа ҳукумат ва Президент Садир Жапаровнинг фаол қўллаб-қувватлаши остида амалга оширилмоқда. Умумий инвестиция ҳажми — 24 миллион АҚШ доллари.
Лойиҳа икки босқичдан иборат:
Жанубий Кореянинг ДОД Company компанияси томонидан 12 миллион доллар — гўшт чорвачилиги, логистика ва замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш;
“Асйл Тери” (Асил Тери) чарм заводини ташкил этиш учун яна 12 миллион доллар — кунига 24 тонна хом терини қайта ишлаш қувватига эга бўлган корхона, бу эса хомашёни чуқур қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини сезиларли ошириш имконини беради.
Лойиҳа қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
-озиқ-овқат ва хомашё хавфсизлигини мустаҳкамлаш,
-янги иш ўринларини яратиш,
-Қирғизистоннинг экспорт имкониятларини кенгайтириш.
