Қирғизистон тўқимачилик саноати Россия бозорида 5-ўринни эгаллади

ProFashion Россия ахборот порталига кўра, Қирғизистоннинг тўқимачилик ва тикйвчилик саноати Россия кийим-кечак брендлари учун муҳим ҳамкорлардан бирига айланиб ушбу бозорда бешинчи ўринни эгаллади.
Соҳа бўйича эълон қилинган рейтингда Хитой (33,5%), Россия (28,2%), Туркия (15,3%) ва Беларусь (12,8%) етакчилик қилмоқда. Қирғизистон ва Вьетнам 5,1 фоизлик улуш билан бешинчи ўринни бўлишмоқда.
2022-йилда ғарб санкциялари ва хорижий брендларнинг Россия бозоридан чиқиши натижасида Қирғизистон тикйвчилари учун янги имкониятлар пайдо бўлди. Енгил саноат экспорти 200 млн долларга, тикйв маҳсулотлари экспорти эса тўрт баробарга ошди.
Россия бозори Қирғизистоннинг асосий экспорт йўналишларидан бири бўлиб, маҳсулотлар Россиянинг 50дан ортиқ шаҳри ҳамда Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга етказилмоқда.
2024-йилда 200 дан ортиқ корхона ва 3 мингга яқин тадбиркор фаолият кўрсатмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми 20,5 млрд сўм, соҳада 130 минг киши ишламоқда, ойлик иш ҳақи 400–500 доллар атрофида.
Экспортни кенгайтириш, айниқса Европа бозорига чиқиш зарур, аммо сифат, хомашё ва логистикада муаммолар бор. Хитойдан келувчи хомашё маҳсулотлар келиб чиқишини расмийлаштиришни қийинлаштирмоқда.
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши транспортни яхшилаши кутилмоқда.
