Тожикистон

Тожикистонда янги пахта тозалаш корхонаси ишга тушди

Тожикистонда янги пахта тозалаш корхонаси ишга тушди

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Шаартус тумани Сўғдиён қишлоғида замонавий пахта тозалаш корхонаси тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Ушбу саноат объекти Эшмирзо Норматов номидаги масъулияти чекланган жамият томонидан қурилган бўлиб, йилига 3 минг тоннагача пахтани қайта ишлаш қувватига эга.

Лойиҳанинг умумий қиймати 2,5 миллион сомонини ташкил этади. Келгусида ушбу корхона негизида 30 иш ўрнига эга ип йигириш цехи ташкил этилиши режалаштирилган. Бу эса маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Корхона очилиш маросимида Тожикистон Республикаси Бош вазири Коҳир Расулзода иштирок этиб, лойиҳа фаолияти билан яқиндан танишди ва унинг саноат ҳамда иқтисодиёт ривожидаги ўрнини алоҳида эътироф этди.

Батафсил ўқиш “Ўзбекипаксаноат” Хитой компанияси билан 30 миллион долларлик лойиҳа имзолади