Қирғизистонда энг йирик тўқув фабрикаси ишга тушмоқда

Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган "Алдос Текстиль" тўқув фабрикаси Қирғизистон Мустақиллик куни муносабати билан ишга туширилиши режалаштирилган.
Қирғизистоннинг Kabarlar.org ахборот портали маълумотларига кўра, мато ишлаб чиқарадиган фабрика 2025-йил август ойида ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.
Лойиҳанинг асосий тафсилотлари:
- Инвестициялар: 1,7 миллиард сўм миқдорида ўз маблағлари ва Хитой ҳамкорлар томонидан хом ашё ва жиҳозлар.
- Майдони: 31 гектар.
- Ишлаб чиқариш қуввати: 4 та ишлаб чиқариш цехи, тўқув корхонаси, зирҳланган ойна ва асфальтбетон ишлаб чиқариш.
- Иш ўринлари: 500 га яқин, шу жумладан хитойлик мутахассислар иштирокида.
Фабрикада ишлаб чиқарилган матодан "Маде ин Кйргйзстан" бренди остидаги тайёр кийим-кечаклар Бишкекда тикилиб, Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилиниши режалаштирилган.
Шунингдек, зирҳланган ойна ва асфальтбетон ишлаб чиқариш (қисман маҳаллий эҳтиёжлар, қисман сотиш учун) ҳам йўлга қўйилади.
Ушбу лойиҳа Қирғизистон иқтисодиётини мустаҳкамлаб, янги иш ўринлари яратади ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишта хизмат қилади.
