Қирғизистон

Қирғизистондан тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари экспортининг “Қора жума” даврида ўсиши

Қирғизистондан тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари экспортининг “Қора жума” даврида ўсиши

“Акчабар” ахборот агентлиги хабарига кўра, Wildberries маркетплейси маълумотлари асосида 2025-йилги “Қора жума” акцияси даврида Қирғизистондан экспорт қилинадиган маҳсулотлар савдосида сезиларли ўсиш қайд этилди. Ташқи буюртмалар умумий ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 114% га ошди.

Энг катта ўсиш тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари тоифаларида кузатилди.

Грузияда буюртмалар 13 баравар ошди. Энг юқори ўсиш қуйидаги тоифаларда қайд этилди:

- Бош кийимлар – 27 баравар
- Ички кийим – 24 баравар
- Кийм-кечак – 9 баравар

Ўзбекистонда буюртмалар сони 5 баравар кўпайди. Энг талаб юқори тоифалар – кийм-кечак ва ички кийим.

Россияда (энг йирик бозор) буюртмалар 100% (2 баравар) ошди. Етакчи тоифалар:

Уй учун текстиль – 4 баравар

Ички кийим – 2 баравар

Беларусда экспорт буюртмалари 2 баравар ошди. Энг кўп талаб ички кийим ва уй-рўзғор маҳсулотларига бўлди.

Умумий экспорт тузилмасида ички кийим сегменти етакчилик қилди (24 баравар ўсиш). Шунингдек, кийим-кечак (8 бараваргача) ва интерьер тўқимачилиги (6 бараваргача) юқори натижа кўрсатди. Энг кўп харид қилинган маҳсулотлар — трикотаж буюмлар, пайпоқлар ва уй тўқимачилиги.

Ушбу маълумотлар минтақада Қирғизистоннинг сифатли ва арзон тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиб бораётганини, шунингдек, рақамли савдо майдонларидан экспорт учун самарали фойдаланилаётганини кўрсатади.

Батафсил ўқиш Туркманистон тўқимачилик соҳаси ип ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда