Қорақалпоғистонда янги тўқимачилик фабрикаси ишга тушди

Сўнгги йилларда Қорақалпоғистон Республикасида енгил саноат сезиларли даражада ривожланмоқда. Шу доирада, Қўнғирот туманида SAFCO LLC томонидан замонавий тўқимачилик фабрикаси ишга туширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаси ҳудудда бандликни ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилади.
Фабриканинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 15 миллион дона трикотаж маҳсулотлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг 50%и экспортга йўналтирилади. Биринчи босқичда 30 хотин-қиз иш билан таъминланган бўлса, кейинги босқичда яна 115 нафар фуқаро доимий ишга қабул қилинади.
Бундай лойиҳалар ҳудуднинг саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва экспорт ҳажмини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
