Ўзбекистон

Қорақалпоғистонлик аёл-қизлар Бухорода ипак гилам тўқиш сирларини ўрганди

Қорақалпоғистонлик аёл-қизлар Бухорода ипак гилам тўқиш сирларини ўрганди

Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган амалий лойиҳалар доирасида яна бир муҳим ташаббус ҳаётга татбиқ этилди.

Қорақалпоғистонда гиламдўзликни ривожлантириш мақсадида Хўжайли туманидан 15 нафар аёл-қизлар Бухорода ипак гилам тўқиш бўйича 10 кунлик ўқув курсида қатнашди. Ўқув жараёнида улар тажрибали ҳунармандлардан ипак гилам тўқишнинг нозик сир-асрорларини ўрганиб, амалий кўникмаларга эга бўлдилар. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Мазкур ташаббус Хўжайлида гиламдўзлик соҳасини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилади. Эндиликда курс битирувчилари ўз ҳудудларида ипак гилам тўқиш фаолиятини йўлга қўйиб, ушбу ҳунарни кенг тарғиб этишлари кутилмоқда. Бу эса нафақат оилалар даромадини ошириш, балки Қорақалпоғистонда миллий ҳунармандчиликни янада ривожлантириш учун муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Наманганда қиймати 27 миллион долларлик тўқимачилик корхонаси ишга туширилди