Дунёда

Қозонми ёки сумка?

Қозонми ёки сумка?

Мосчино яна моданинг чегараларини кенгайтирди. Машҳур Италия бренди ноодатий ва креатив ёндашуви билан томошабинларни ҳайратга солди. Яқинда бўлиб ўтган кўргазмада у қозон, олма қадоқлари ва картон қути шаклидаги сумкаларни намойиш этди. Бундан ташқари, газета, спагетти ва ёғоч кўринишидаги сумкалар ҳам кўринди. Ҳар бир модель оддий аксессуар эмас, балки санъат асарига айланган.

Мосчино бренди 1983 йилда Милан шаҳрида Франко Москино томонидан асос солинган. У ўзининг жасур ва ноодатий дизайнлари билан тез орада дунёда машҳур бўлди. Бренд кўпинча истеъмол маданияти ва кундалик ҳаётга ишора қилувчи кийим ва аксессуарлар яратади.

Бугунги кунда Мосчино — нафақат кийим, балки сумкалар, парфюмлар ва пойабзаллар ишлаб чиқарувчи глобал мода брендидир. Унинг маҳсулотлари дунё юлдузлари ва мода ихлосмандлари орасида машҳур.

Батафсил ўқиш Россиянинг Ламода брендидан янги спорт коллекцияси — Лоом