Дунёда

Россияда 12 та кийим бренди дўконлари ёпилди

Россияда 12 та кийим бренди дўконлари ёпилди

Россиянинг Николиерс савдо кўчмас мулк департаменти директори Юлия Кузнецованинг Шопперъс нашрига маълум қилишича, 2025-йилнинг январь—сентябрь ойларида Россияда 10 та маҳаллий ва 2 та хорижий кийим бренди ўз дўконларини бутунлай ёпишга мажбур бўлди.

Ушбу ҳолатнинг асосий сабаблари сифатида савдо марказларида харидорлар оқимининг камайиши, юқори ижара тўловлари, маркетплейслар билан кучайган рақобат ва онлайн савдога бўлган талабнинг ошиши кўрсатилмоқда.

Ёпилган брендлар қаторида Incity, Жуст Clothes, Pelican, Ёлло каби машҳур номлар бор. Муттахассисларнинг фикрича, фэшн-бозорда туб ўзгаришлар юз бермоқда ва компаниялар омон қолиш учун фаол равишда онлайн платформаларга ўтишга мажбур бўлмоқда.

Батафсил ўқиш #PaxtaChellenj 2025: Дунё бўйича пахта ҳосилдорлиги рекордлари!