Қирғизистон

Россиядаги янги тартиблар Қирғиз сотувчиларига қандай таъсир қилмоқда?

Россиядаги янги тартиблар Қирғиз сотувчиларига қaндай таъсир қилмоқда?

Сўнгги ойларда Қирғизистондан Россияга жўнатилаётган товарлар чегара орқали секин етиб бормоқда, бу эса сотувчиларга катта қийинчилик туғдирди. Россиядаги янги ҳужжат ва солиқ талабларидан сўнг мавсумий савдо кечикди ва кўплаб сотувчилар зарар кўрди.

Wildberries вакиллари Қирғизистонга келиб янги тартибларни тушунтирди. Ҳозир платформа сотувчилар учун янги тизим ишлаб чиқмоқда: Wildberries товарларни ўзи экспорт қилиб, чегара кечикишларини камайтиради ва солиқларни ўз зиммасига олади. Аниқ вақт ҳали маълум эмас.

Умид қиламизки, янги тизим ишга тушгач, Қирғиз сотувчилари ўз бизнесларини барқарор давом эттира олади ва чегара муаммолари орқада қолади.

Батафсил ўқиш “Техтил production фор мен” корхонаси экспортни оширмоқда