Ўзбекистон

“Рунамтекс” маҳсулотлари Европа давлатларига экспорт қилинади

“Рунамтекс” маҳсулотлари Европа давлатларига экспорт қилинади

Наманган вилоятидаги “Рунамтекс” корхонаси икки ойда $3 миллионлик трикотаж маҳсулотни экспорт қилди.

Тўрақўрғон туманидаги “Ёшлар” кичик саноат зонасида жойлашган ушбу корхона бир гектар майдонни эгаллаб, йилига 1 млн. 200 минг тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Шунингдек, 700 та иш ўрни яратилган.

Таъкидлаш керакки, бу маҳсулотлар Европа давлатларига экспорт қилинади. Ва жорий йилнинг икки ойида 3 миллион АҚШ долларлик экспорт амалга оширилди.

“Рунамтекс” МЧЖнинг иккинчи корхонасига 2 миллион доллар хорижий сармоя киритилди ва 8 минг тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 200 та янги иш ўрни яратилди.

Батафсил ўқиш 2025-йилнинг икки ойида Ўзбекистон $403,7 миллионлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди