Самарқандда янги мода макони - ПОДИУМ Самарканд

Самарқанд, Ўзбекистоннинг асосий туристик йўналишларидан бири сифатида, Силк Роад Самарканд мажмуасида янги "ПОДИУМ Самарканд" мода маконини тақдим этади.
ПОДИУМ – Ўзбекистоннинг энг йирик люкс йўналишидаги ритейлер бўлиб, 1999-йилдан бери Тошкентдаги 8 та фашион-маконда дунёнинг етакчи брендларининг долзарб коллекцияларини намоён этиб келмоқда. Улар орасида Dolce&Габбана, Валентино, Тҳе Row, Ралпҳ Лаурен, Том Форд, Бриони, Лоро Пиана, Бурберрй, Бй Фар, Гивенчй, Jacquemus, Moncler ва бошқа брендлар мавжуд.
Янги "ПОДИУМ Самарканд" – бу Буюк ипак йўлининг тарихий руҳини ўзида акс эттирган йирик лойиҳа бўлиб, замонавий дизайн ва мода маркази сифатида Марказий Осиёнинг янги диққатга сазовор жойига айланиши кутилмоқда."ПОДИУМ Самарканд"да 40 дан ортиқ халқаро брендлар тақдим этилиб, классик нафисликдан тортиб спорт минимализми ва casual услубигача бўлган турли замонавий йўналишларни қамраб олади.
ПОДИУМ нинг мақсади – Самарқандда эстетика, сифат ва услуб уйғунлигида дунё даражасидаги шоппинг муҳитини яратишдир.
